2013 йилда “Асака” ўзбек банкининг низом жамғармаси оширилади

Дата: 16:32, 09-04-2014.

Тошкент. 9 апрель. ЎзТАГ – 2013 йилда “Асака” давлат акционерлик тижорат банкининг низом жамғармаси 1/5 баравардан зиёдга оширилади ва 435,7 млрд сўмга ($192,13 млн) етказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Айни пайтда банк ялпи капитали 691,1 млрд сўмга ($304,7 млн) тенг ва ўтган йил давомида 18% ўсган.
2013 йил якунлари бўйича банк активлари миқдори 4,64 трлн сўмни ($2,04 млрд) ташкил этди ёки 2012 йилдагига қараганда 9% ўсди.
Кредит ва лизингга берилган маблағлар ҳажми 2,44 трлн сўмга ($1,075 млрд) тенг бўлди.
Банк кредит портфели таркибида узоқ муддатли кредитлар ҳажми 1,7 трлн сўмга тенг, шу жумладан, инвестиция кредитлари - 1,49 млрд сўм.
Берилган кредитлар, савдо молиялаштиришлари ва инвестициялар миқдори 2,92 трлн сўмгача ўсди. 2013 йилда банк депозитлари ҳажми 16% ўсиб, 3,16 трлн сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, “Асака” давлат акционерлик тижорат банки – Ўзбекистон банк тизимининг етакчиларидан бири ҳисобланади. Банк тизимида 26 филиал, 109 мини-банк, 560 омонат, махсус ва кўчма кассалар фаолият юритмоқда.
Молия муассаси томонидан хизмат кўрсатилаётган хўжалик субъектлари сони 32,9 мингга, жисмоний шахслар эса 1,37 млнга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: