2013 йилда “Davr-bank” деярли $4 млн соф фойда олди

Дата: 16:23, 17-04-2014.

Тошкент. 17 апрель. ЎзТАГ – “Davr-bank” хусусий ёпиқ акциядорлик тижорат банки 2013 йилда 9,05 млрд сўм ($3,98 млн) миқдорда соф фойда олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банк активлари миқдори 113,5 млрд сўмни ($49,95 млн) ташкил қилди. Берилган кредитлар ва лизинг операцияларининг умумуй ҳажми 5,045 млрд сўмга тенг, бундан 90% (4,53 млрд сўм) кредитлар улушидир.
Банк низом жамғармасининг рентабеллик коэффициенти - 31,4%, умумий тўлов қобилиятини ёпиш – 32,2%, мутлоқ ликвидлик миқдори эса – 82,8%га тенг. 2013 йилда ҳисобларга ўтказилган ва тўланган дивидендлар ҳажми жами 2,25 млрд сўмни (акция номиналига 11,5%) ташкил этди. 2014 йил бошига келиб банк томонидан жамғарилган ва тақсимланмаган фойда 5,9 млрд сўмни ($2,6 млн) ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: