2013 йилда “Тошэлектрощит” маҳсулот сотишдан кўрган соф тушум 5,75 млрд сўмни ташкил этди

Дата: 16:43, 04-06-2014.

Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – 2013 йилда “Тошэлектрощит” ихтисослашган корхонаси маҳсулот реализациясидан 5,75 млрд сўм ($2,5 млн) миқдорда соф тушум кўрди. Бу 2012 йилдаги кўрсаткичга қараганда 41,2% кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
2013 йилда электротехник ускуналар ишлаб чиқарувчисининг ялпи даромади 2012 йилдаги 771,7 млн сўмга ($335,5 минг) қарши ўлароқ 1,23 млрд сўмни ($533,6 минг) ташкил қилди (ўсиш 59%). Айни пайтда корхона низом жамғармаси ҳажми ўзгаришсиз - 767,15 млн сўм миқдорда, заҳира капитали миқдори 517 млн сўм миқдорда қолди.
Корхона акционерларининг умумий йиғилишида тақсимланмаган 1,61 млрд сўм миқдордаги фойдадан 200 млн сўмини дивидендлар тўлашга йўналтиришга қарор қилинди. Бунда жами 147,53 минг дона қимматли қоғозларга дивиденд тўланади. Шунда битта акцияга тўланадиган давомад миқдори 1355,66 сўмга ёки номиналига 26,1% ташкил этади. Тўловлар жорий йилнинг 27 июлига қадар амалга оширилади.
“Тошэлектрощит” ихтисослашган корхонаси мамлакатдаги электротехник ускуналар ишлаб чиқарувчи ягона корхонадир. Бу ерда ишлаб чиқариладиган ускуналар Ўзбекистон ва ҳудуддаги нефт ва газ, металлургия ва станоксозлик, кимё ва машинасозлик саноатларида, транспортда, иссиқлик ва электроэнергия, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигида ишлатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: