2013 йилда Тошкент риэлторлари томонидан 8 млрд сўмдан зиёд хизматлар кўрсатилган

Дата: 14:37, 25-04-2014.

Тошкент. 25 апрель. ЎзТАГ – 2013 йилда Тошкент шаҳрида риэлторлар томонидан аҳолига умумий қиймати 8 млрд сўмликдан зиёд хизматлар кўрсатилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда риэлторлик хизматлари бозори Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан назорат қилинади. Ташкилот риэлторлик лицензиялари беради ва хизматлар кўрсатиш тартибларини белгилайди. 2011 йилда қўмита томонидан “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилган.
Бугунда Ўзбекистонда 170 атрофида юридик ва хусусий тадбиркорлар риэлторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиияга, 1,1 минг жисмоний шахслар махсус сертификатларга эга. Уларнинг кўпи Тошкент ва Самарқанд шаҳрида жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: