2013 йилда “Тошшаҳаргаз”дан истеъмолчилар фойдасига 96 млн сўи ундириб олинди

Дата: 08:51, 11-04-2014.

Тошкент. 11 апрель. ЎзТАГ – 2013 йилда “Тошшаҳаргаз” ва унинг туман бўлимларидан истеъмолчилар фойдасига нотўғри ҳисоблаш ва асоссиз дебиторлик қарздорлиги эълон қилинганлиги билан боғлиқ 96 млн сўм ундириб олинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бундан ташқари, қонунлар ва истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганлик учун монополист 15,9 млн сўмлик жаримага тортилган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмаси маълумотларига кўра, 2013 йилда истеъмолчилардан 536 ёзма ва ишонч телефонлари орқали 391 оғзаки шикоят тушган. Уландан 65% коммунал хизматлар сифатига, 14% – савдо ва умумий овқатланишга, 10% – хизмат кўрсатиш соҳасига тааллуқли бўлган.
Мурожаатлар таҳлил этилганидан кейин федерация 408 ҳолатда истеъмолчилар ҳуқуқларини тиклашга ёрдам берган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: