2013 йилда “Ўзагросуғурта” компанияси суғурта мукофотлари тушумини учга кўпайтирди

Дата: 20:10, 07-05-2014.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – 2013 йилда “Ўзагросуғурта” давлат акционерлик суғурта компанияси суғурта мукофотлари тушумини 61,7 млрд сўмга етказиб, 2012 йил натижаларини учга кўпайтирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан хабар беришларича, унинг суғурта бозоридаги суғурта мукофотлари йиғими бўйича улуши 18,2% ташкил қилди.
Мижозларга тўлаб берилган суғурта қопламалари суғурта бозори тўловларининг 12,8% ташкил этди.
Ўтган йилда компаниянинг суғурта мажбуриятлари бўйича 8,561 млрд сўм суғурта мукофотлари тўлаб берилган. Бундан қишлоқ хўжалиги суғуртаси бўйича - 2,88 млрд сўм ёки 33,6%, аҳолини суғурта қилиш бўйича - 4,249 млрд сўм ёки 49,6%.

Янгилик билан ўртоқлашиш: