2013 йилда ўзбек санаторийси 3,2 млрд сўмлик ишлар бажарди

Дата: 21:03, 12-04-2014.

Тошкент. 12 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Геология қўмитасига қарашли “Чотқол”санаторийси ўтган йили 3,2 млрд сўмлик ($1,41 млн) ишларни бажарди, бу 2012 йилдаги ушбу кўрсаткичга қараганда 23,1% кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Асосий маблағлар миқдори 2014 йил бошига келиб 1,1 млрд сўмни ($486,7 тыс.) ташкил этди, санаторий олган соф фойда эса 2013 йилда 36,88 млн сўм бўлди.
Низом жамғармасининг ҳисобланган рентабеллик коэффициенти 0,02%, умумий тўлов қобилиятини қоплаш кўрсаткичи 10,5%, асосий фондларни янгилаш кўрсаткичи 14% ташкил қилди.
2013 йил якунларига кўра акционерлик жамияти оддий акциялар бўйича дивидендлар тўлашга 35 млн сўм ажратди. Акциялар сони – 1,68 млн дона. Дивиденд миқдори– 20,81 сўм ёки йилига 2%.
Давлат Геология қўмитасининг “Чотқол” санаторийси ноёб даволаш базасига эга бўлган даволаш маркази ҳисобланади. Бу ерда кардионеврологик, умуртқа-бўғин, юрак-қонтомир ва ошқозон ичак касалликлари билан ҳасталанган беъморлар даволанадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: