2013 йилда Ўзбекистон аҳоли эҳтиёжидан 2,5 баравар кўп қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштирди
Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – 2013 йил якунлари бўйича Ўзбекистон аҳолисининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражаси меъёрдагидан 1,5-2,5 баравар ошиқ бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Олий Мажлик Қонунчилик палатасининг Сув ва аграр масалалар бўйича қўмитасида бўлиб ўтган “доира суҳбати” материалларига асосланган ҳолда.
Ушбу маълумотларга кўра, 2013 йилда мамлакатда 16 млн тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилган. Бу Ўзбекистон аҳолисига тиббий меъёрларга кўра кераклигидан 1,5-2,5 баравар кўп демакдир. Бунга экин майдонлари кенгайиши ҳисобига эришилди.
Ўтган йили мамлакатда 4,9 минг гектар ерларда янги боғлар, 3,3 минг гектарлик карлик ва яримкарлик интенсив мевали боғлар барпо этилди. 5,7 минг гектар боғлар ва 3,8 минг гектар узумзорлар реконструкция қилинди.
Шунингдек, бир хил ўсимликлар бошқалари билан алмаштирилди. 2011 йилда 11 минг гектарга ғалла ўрнига янги узумзорлар барпо этилади.