2013 йилда Ўзбекистон акция ва корпоратив облагациялар бозорининг айланмаси деярли 1 трлн сўмни ташкил этди
Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – 2013 йилда Ўзбекистон акция ва корпоратив облагациялар бозорининг айланмаси 977 млрд сўмни ташкил этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази матбуот хизмати хабарига кўра, 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига келиб муомалада (номинал қиймати бўйича) 10,25 трлн сўмлик ($4,54 млрд) акциялар, 374,9 млрд сўмлик ($157,22 млн) корпоратив облигациялар; банкларнинг 592 млрд сўмлик ($262,26 млн) депозит (омонат) сертификатлари бўлган.
Айни пайтда 2013 йилда қўшимча акция ва облигациялар эмиссияси 908,9 млрд сўмни ($402,65 млн) ташкил этган.
Мамлакатдаги акционерлик жамиятлари сони 1 мингдан ортиқ, уларнинг акционерлари сони эса 1 млн. жисмоний ва юридик шахслардир.


