2013 йилда Ўзбекистон давлат бюджетига 26,22 трлн сўм тушди

Дата: 18:44, 19-04-2014.

Тошкент. 19 апрель. ЎзТАГ – 2013 йилда Ўзбекистон Давлат бдюжетининг даромадлари (мақсадли фондлардан ташқари) 26,22 трлн сўмни ($11,54 млрд) ташкил
қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Айни пайтда 25,8 трлн сўм ($11,36 млрд) сарфланган.
Маблағларнинг ярмидан кўпи (деярли 13,4 трлн сўми ёки $5,9 млрди) давлат бюджетига бевосита солиқлар (ҚҚС, акциз солиғи, божхона божлари, ёқилғи истеъмоли солиғи) ҳисобига тушган, қолган 6,35 трлн сўм ёки $2,8 млрди тўғридан-тўғри солиқлар ҳисобидан олинган.
Ўтган йили ижтимоий соҳа ва аҳолини қўллаб-қувватлашга 15,15 трлн сўм ($6,67 млрд) сарфланди, шу жумладан, таълим-тарбия соҳасига – 8,8 трлн сўм ($3,88 млрд), соғлиқни сақлашга – 3,7 трлн сўм ($1,63 млрд) сарф қилинди. Болалар ижтимоий ёрдам пулларини тўлашга жами 1,6 трлн сўмдан зиёд маблағ йўналтирилган. Иқтисодиёт 2,75 трлн сўмлик моддий ёрдам олди. Шунингдек, давлат бюджети ҳисобига 1,44 трлн сўмлик марказлашган инвестициялар молиялаштирилди.
Йил якунлари бўйича Ўзбекистон Давлат бюджети 397,1 млрд сўмлик ($174,78 млн) профицит билан якунланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: