2013 йилда Ўзбекистон фуқаролик судлари томонидан 173 мингдан ошиқ ишлар кўрилди

Дата: 15:30, 22-04-2014.

Тошкент. 22 апрель. ЎзТАГ – 2013 йилда Ўзбекистондаги фуқаролик ишлар бўйича судлар томонидан 173 мингдан ошиқ ишлар кўриб чиқилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Олий суди раиси Бўритош Мустафоевнинг сўзларига кўра, айни пайтда 2012 йилга қараганда жиноий ишлар сони 1,5% қисқарган. Ўғирлик, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, ўмариш, қасддан оғир тан жароҳатлари етказиш, талончилик каби жиноятлар бўйича судланиш ҳоллари камайган.
Келишиш институти жорий этилгандан кейин 12 минг киши, у амалий қўлланганидан кейин эса 150 мингдан зиёд киши жиноий жавобгарликдан озод этилган.
“Шунингдек, келажакда суд жараёнларини аудио- ва видеоёзиш, суд жараёнида масофадан туриб қатнашиш каби қўшимча тизимларни жорий этиш режалаштирилмоқда”, - деб таъкидлади Олий суд раиси.

Янгилик билан ўртоқлашиш: