2013 йилда Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилишга жами $414,57 млн сарфлади

Дата: 16:27, 01-04-2014.

Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – 2013 йилда Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилишга жами $414,57 млн сарфлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотларига кўра 2013 йилда қабул қилинган 2013-2017 йилларда атроф муҳитни муҳофаза қилиш дастурини амалга оширишга $207,71 млн сарфланган, ҳудудий дастурларни бажаришга эса $206,82 млндан зиёд маблағ йўналтирилган.
2013 йилда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчиликни бузганлик учун жами 21,9 минг шахс ва фуқаролар жавобгарликка тортилган, атроф муҳитга етказилган зарарни қоплаш бўйича 2,89 млрд. сўмлик ($1,27 млн) жарималар ундириб олинган. Бу, 2012 йилдагига (1,939 млрд сўм) қараганда 46,9% кўп демакдир.
Атроф муҳитга салбий таъсир қилаётган 119 объектнинг иши вақтинчалик тўхтатилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: