2013 йилда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси 55%га ўсди

Дата: 13:25, 15-07-2014.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – 2013 йилда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси яримдан кўпга ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўтган йилда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айланмаси $5,2 млрдни ташкил этди, бу 2012 йилдагига қараганда 55% кўп демакдир.
Ушбу маълумотлар Пекинда бўлиб ўтган ўзбек-хитой ТИВ ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 12-раунди доирасида эълон қилинди. Хитой томони делегациясига ХХР Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Чэн Гопин бошчилик қилди.
Ўзбекистон ТИВ хабар қилишларича, томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларнинг бугунги ҳолади ва истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва ХХР Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги 2013 йил сентябр ва 2014 йил майдаги учрашув ва музокаларда эришилган келишувларнинг амалга оширилиши таҳлил қилинди.
Томонлар ўртасида бирқатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Улар орасида “Жиззах” ЭИҲ юқоритехнологик ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳалар ҳам бор.
Шунингдек, томонлар халқаро ва ҳудудий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: