2013 йилда Ўзбекистондаги улгуржи савдо базалари ишлаб чиқарувчилар билан $400 млнлик битимлар тузишди

Дата: 14:03, 19-03-2014.

Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – “Ўзулгуржисавдоинвест” Ассоциацияси тизимидаги улгуржи савдо базалари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан умумий қиймати 902 млрд сўмлик ($400 млн) битимлар тузишди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ассоциация маълумотига кўра, шунингдек, базалар томонидан 80 млрд сўмлик ($35,55 млн) истеъмол моллари реализация қилинган. Чакана савдо корхоналари билан тузилган 16 минг шартнома асосида умумий қиймати 682 млрд. сўмлик ($303 млн) маҳсулотлар сотилган.
Бундан ташқари, базалар қошида ташкил этилган цехларда умумий қиймати 7,4 млрд сўмлик ($3,29 млн) истеъмол моллари ишлаб чиқарилган.
Режаларга кўра жорий йилда яна 34 озиқ-овқат, 6 ноозиқовқат ишлаб чиқариш цехлари яратилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: