2013 йилда Ўзбекистонга 115 минг россиялик сайёҳ ташриф буюрди

Дата: 14:04, 26-03-2014.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – 2013 йилда Ўзбекистонга ташкиллашган ҳолда ташриф буюрган россиялик туристлар сони 115,1мингтани ташкил этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Бу, 2012 йилдаги кўрсаткичга қараганда 2,17%ўсиш демакдир.
Ушбу маълумотлар “Ўзбектуризм” компанияси вакиллари томонидан Москвада бўлиб ўтган халқаро MITT-2014 – “Саёҳат ва туризм” кўргазмаси чоғида эълон қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси кўргазма доирасида ҳорижий туристик компанияларни Тошкентда бўлиб ўтадиган “Дам олиш олами” Халқаро туристик кўргамасида иштирок этишга такклиф қилган.
Бундан ташқари, делегация Тошкентда кузда бўлиб ўтадиган “Ипак йўли бўйлаб туризм” Халқаро туристик ярмаркаси доирасида уюштириладиган “Hosted buyers / Профессионал ҳаридор” номли маҳорат тадбирида иштирок этишни истаганлардан буюртмалар қабул қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: