2013 йилда “Ўзкабель” қўшма корхонасининг соф тушуми деярли 2 бараварга ўсди

Дата: 22:34, 09-06-2014.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – 2013 йилда “Ўзкабель” ҚК ОАЖнинг соф тушуми деярли икки бараварга ўсиб, 2012 йилдаги 9,46 млрд сўмдан ўтган йил якунлари бўйича 19,3 млрд сўмга етди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жамиятнинг тоза фойдаси 311,5 млрд сўмни ($135,42 млн) ташкил этди, бу 2012 йилдагидан 14,6% кўпдир.
Реализациядан тушган ялпи фойда 38% ошиб, 65,13 млрд сўмга ($28,31 млн) етди. Низом жамғармасининг рентабеллик коэффициенти 110,9%, умумий тўлов қобилиятини қоплаш 180,2% ташкил этди. Бундан ташқари, 2013 йил якунлари бўйича компания қимматли қоғозлари бўйича дивидендлар тўлашга 714,75 млн сўм ($310 минг) ажратди.
“Ўзкабель” ҚК ОАЖ – кабель-ўтказиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёдаги энг йирик универсал корхонадир. Ширкат 2004 йилдан бери кабель ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро “Электрокабель” ва “InterKabel” ассоциациялари аъзоси ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: