2013 йилда ЎзЛиДепнинг Навоий вилоят кенгаши тадбиркорларга 1 млрд. сўмдан ошиқ кредитлар олишга ёрдам берди

Дата: 09:06, 06-05-2014.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ - 2013 йилда ЎзЛиДепнинг Навоий вилоят кенгаши тадбиркорларга 1 млрд. сўмдан ошиқ кредитлар олишга ёрдам берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) партия матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Либерал демократик партияси – Тадбиркорлар ва ишбилармон кишилар ҳаракати Навоий вилоят кенгашининг Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида эълон қилинган.
Ушбу маблағлар партиянинг “Мулкдор оила-2013”, “Диплом билан бизнесга-2013” ва “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳалари бўйича жалб этилган бўлиб, унда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни истаган жами 253 киши қатнашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: