2013 йилдан бери тожикистонликлар учун РФ кириш тўлови уч бараварга ошиб, $1,2 мингга етди

Дата: 12:13, 28-04-2015.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – Тожик эксперти Саймуддин Дўстов тожикистонлик муҳожирлар учун Россияга кириш тўлови МДҲ бошқа мамлакатлари вакиллариникига қараганда юқори деб ҳисоблайди, дея хабар беради Тожик телеграф агентслиги (ТожикТА).

“Тожикистонлик муҳожирлар учун Россияга кириш тўлови МДҲ бошқа мамлакатлари вакиллариникига қараганда юқори бўлиб, $1,1 - $1,2 мингга тенг. Бу тўлов миқдори 2013 йилда $400 – $450 эди. Бу ҳали маъмурий тўсиқлардан ташқари. Айни пайтда турли маъмурий тўсиқлар сабабли 240 минг Тожикистон фуқароси РФ кира олмаяпти”, - деди С.Дўстов Душанбеда бўлиб ўтган “Бизнес-ҳамжамиятнинг таназзулга қарши мулоқоти” форумида.

Унинг фикрига кўра, муҳожирларга юқоридаги муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериш зарур.

“Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра РФ ишлаётган ҳар бир муҳожир мамлакат иқтисодиётига ўртача $730 олиб келмоқда”, - деди у.

Эксперт меҳнат муҳожирлигининг Тожикистон иқтисодиёти учун ўта муҳимлигини ҳисобга олишга чақирди.

“Хорижда, асосан РФ 900 минг атрофида киши меҳнат қилади. Улар ўтказмалар шаклида олиб келаётган пуллар Тожикистон иқтисодиётининг бошқа тармоқларидан олинаётган даромадлардан анча кўп. Фақат 2014 йилда тожик меҳнат муҳожирлари ватанларига $3,9 млрд ўтказдилар”, -деб таъкидлади таҳлилчи.

“Тожикистон ҳукумати меҳнат муҳожирлага кўмак бериш учун дарҳол чоралар кўришлари зарур. Хусусан, кириш, хужжатларни расмийлаштиришда енгилликлар олиб бериш керак”, - деб ҳисоблайди С.Дўстов.

“РФ бизнинг БИ ва Евроосиё иқтисодий итифоқига киришимизни истайди. 1 майдан бошлаб қирғиз муҳожирлари РФда қатор енгилликлар олади. Бу эса улар бизнинг муҳожирларга кўра рақобатбардошроқ бўлишини англатади”, - деб хулоса қилди эксперт.

Янгилик билан ўртоқлашиш: