2013 йилнинг декабридан 2014 йилнинг мартига қадар Ўзбекистондаги истеъмолчилик нархлари индекси атига 2,6% ўсди

Дата: 15:43, 07-08-2014.

Тошкент. 7 август. ЎзТАГ – 2013 йилнинг декабридан 2014 йилнинг мартига қадар Ўзбекистондаги истеъмолчилик нархлари индекси атига 2,6% ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МДҲ Статистика қўмитасининг 5 августда эълон қилинган ҳисоботига асосланган ҳолда.

Ушбу маълумотларга кўра, 2014 йилнинг мартига келиб 2013 йил билан солиштирганда энг қуйи индекс (99,7%) Туркманистонда қайд этилган бўлиб, у Ўзбекистондагидан (102,6%) бир оз камдир.

2014 йилнинг июни маълумотларига кўра, Озарбайжон ва Арманистонда индекс 2013 йилнинг декабридагига қараганда 100% қуйига тушди ва навбати билан 98,7% ва 99,1% ташкил этди. Кейинги ўринларда Молдавия (102,2%), Тожикистон (104,5%), Россия ва Қозоғистон (104,8%), Қирғизистон (105,9%) ва Беларусь бормоқда (110,2%).

Украинада эса кўрсатилган муддатда истеъмолчилик нархлари бирданига 111,6% қадар ошиб кетди.

Эслатиб ўтамизки, истеъмолчилик нархлари индекси қайд қилинган товар ва хизматлар нархларидаги ўртача ўзгаришлар, яъни белгиланган истеъмол моллари йиғими нархлари инфляциясини ўлчайди. Бу эса мамлакатдаги инфляция даражасининг асосий кўрсаткичи деб ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: