2014-2016 йилларда Ўзбекистон фармацевтика саноатида қиймати $168 млнлик 56 лойиҳа амалга оширилади

Дата: 14:25, 01-07-2014.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – 2014-2016 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури доирасида Ўзбекистон фармацевтика саноатида қиймати $168 млнлик 56 лойиҳа амалга оширилади. Хусусан, маҳаллий доривор гиёҳлар асосида тиббий дори воситалари ишлаб чиқариш кенгайтирилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзфармсаноат” давлат-акционерлик концерни маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўсадиган 4,5 мингдан зиёд ўсимлик турларидан 1,15минги доривор ҳисобланади.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон фармацевтика саноатида ҳозирда 130 корхона фаолият юритмоқда, шундан 90таси “Ўзфармсаноат” ДАК тизимига киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: