2014 йил биринчи чорагида Ўзбекистоннинг 4 вилоятидаги солиқ хизматлари иши қониқарсиз деб топилди

Дата: 12:13, 21-04-2014.

Тошкент. 21 апрель. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи чорагида бюджетга ва бюджетдан ташқари мақсадли фондларга тушумларни йиғиш бўйича режеларни бажаришни таъминлашда камчиликларга йўл қўйган Наманган, Самарқанд, Сирдарё ва Андижон вилояти давлат солиқ хизматлари органлари раҳбарларининг иши қониқарсиз деб топилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Давла солиқ қўмитаси коллегиясининг кенгайтирилган мажлисида солиқчилар ишига ана шундай баҳо берилди.
Шунингдек, Жиззах ва Фарғона вилоятларида солиқчилар солиқ тўловчи жисмоний шахслардан 2013 йил учун ялпи даромадлари ҳақидаги декларацияларни тўлиқ топширишни таъминлай олмаганлар. Ишдаги жиддий камчиликлар учун уч давлат солиқ хизмати раҳбарлари вазифасидан бўшатилди, 32 ходимга эса интизомий таъсир чоралари қўлланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: