2014 йил бошидан бери ўзбек божхонаси 758 млн сўмга тенг бўлган валютани олиб қўйди

Дата: 12:27, 04-04-2014.

Тошкент. 4 апрель. ЎзТАГ – 2014 йил бошидан бери ўзбек божхонаси 758 млн сўмга тенг бўлган валютани олиб қўйди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, йил бошидан бери божхона постларида валюта қийматларини ноқонуний олиб ўтиш билан боғлиқ 171 ҳолат аниқланган.
ДБҚ Тошкент шаҳри бўйича бошқармасининг “Келес” темир йўл постида божхона текширувчи чоғида “Тошкент-Уфа” пассажир поезди йўловчиси Хоразм вилоятида яшовчи фақаро божхона декларациясида кўрсатилмаган 17,71 минг АҚШ долларини олиб чиқиб кетишга уринган.
ДБҚ Андижон вилояти бўйича Бошқармаси “Дўстлик” божхона мажмуида автотранспорт воситасини текшириш чоғида Россия Федерацияси фуқароси М. Мамажоновдан божхона декларациясида кўрсатилмаган 10 минг АҚШ доллари топилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан ташқарига резидентларга 2000 долларгача нақд хорижий валюта олиб чиқиб кетишга рухсат берилади, норезидентлар эса божхона декларацияси бўйича республикага олиб келган миқдорда валютани олиб чиқишлари мумкин. Бу миқдордан ошиқ валютани олиб чиқиб кетишга эса ЎзР МБ ва ваколатли банкларнинг рухсати билангина йўл қўйилади.
Резидент ва норезидентлар мамлакатга чекланмаган миқдорда валюта олиб киришлари мумкин, аммо белгиланган тартибда божхона декларацияси тўлдирилиши лозим.

Янгилик билан ўртоқлашиш: