2014 йил бошидан бери Ўзбекистон Хусусийлаштириш қўмитаси акция ва улушлар сотиб олиш бўйича 400 аризани кўриб чиқди

Дата: 17:49, 24-12-2014.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – 2014 йил бошидан бери Ўзбекистон Хусусийлаштириш қўмитаси хўжалик субъектларининг акция ва улушлари сотиб олишга бошланғич розиликка доир 400 аризани кўриб чиқди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусийлаштириш қўмитасидан хабар қилишларича, аризалардан 237таси хорижий инвесторлардан тушган. Улар орасида “KUHN GmbH & Co KG” (Германия), “Eastern Trading House SA” (Швейцария), “Imex Invest Pte Ltd” (Сингапур), “Peter & George Limited” ва “Lex Corporation L.P.” (Великобритания), “Espley Limited” (Белизва ҳ к.лар бор.

Бундан ташқари, ушбу муддат давомида хўжалик субъектлари бирлашмалари, қўшилиши ва қўшиб олишга бошланғич розиликка доир 54 ариза кўриб чиқилди. Масалан, тамаки саноатининг “Tamakisoz” Ассоциацияси, “Press Print Group” корхоналари бирлашмаси тузилди.

Рақобат тўғрисидаги қонунга мувофиқ, хўжалик субъектлари бирлашмалари, уларнинг қўшилиши ва уларни қўшиб олиш, акция ва улушлари сотиб олишда антимонопол органнинг бошланғич розилиги билан амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: