2014 йил бошидан бери Ўзбекистонда 506,4 минг янги иш жойи яратилди

Дата: 16:20, 17-07-2014.

     Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – 2014 йил бошидан бери Ўзбекистонда 506,4 минг янги иш жойи яратилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Бу тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилнинг биринчи ярмида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилишида эълон қилинди.
     Ҳар йили қабул қилинадиган Янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини ошириш дастурини амалга ошириш натижасида йил бошидан бери мамлакатда 506,4 минг янги иш ўринлари яратилди. Шундан 303,2 мингдан кўпи ёки 59,9% қиишлоқ жойларида ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: