2014 йил охирига қадар Сурхандарё вилоятида 10 минг янги иш ўрни яратилади
Тошкент. 6 май. ЎзТАГ - 2014 йил охирига қадар Сурхандарё вилоятида 10 минг янги иш ўрни яратилади, деб хабар беради “Правда Востока” газетаси.
Нашрнинг ёзишича, йил охиригача вилоятда 400 ошиқ ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар амалга оширилади. Хусусан, Термизнинг “Сурхон Термиз чинни” корхонасида керамик маҳсулотлар, Ангордаги “Мамасаид Ангор” ширкатида шамлар ишлаб чиқариш, Бойсунда эса пеноблок ва йодланган минераль сув ва ниҳоят Денов туманида лок бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бундан ташқари, “Денов Равноқ камоли” корхонасида пойафзал ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.
Дастлабги натижалар ҳам ёмон эмас. Жорий йил бошидан бери 2013-2015 йилларга мўлжалланган Ижтимоий-иқтисодий дастурлар доирасида 37 лойиҳа муваффақиятли амалга оширишлди. Улар доирасида кимё ва нефт-кимё саноатида, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда, машинасозлик ва эҳтиёт қисмлар, озиқ-овқат, текстиль, мебель саноатида янги корхоналар ишлай бошлади.


