2014 йил якунлари бўйича Фарғона вилояти ЯҲМ 8,4% ўсди
Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – 2014 йил якунлари бўйича Фарғона вилояти ялпи ҳудудий маҳсулотининг (ЯҲМ) ўсиши 2013 йилдаги муқобил давридагига қараганда 8,4% ташкил қилди. Ушбу маълумотлар вилоят активларнинг вилоят ҳокими (маъмурият раҳбари – ЎзТАГ) Шухрат Ғаниев томонидан олиб борилган ҳисобот йиғилиши давомида эълон қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Вилоят ҳокимиятидан (маъмурият – ЎзТАГ) хабар қилишларича, 2014 йилда вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10,2% ўсди, хусусан, халқ истеъмоли моллари чиқариш 7%, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 6,7%, чакана савдо айланмаси миқдори 13,3%, хизматлар соҳаси 9,2% ошган.
Бундан ташқари, 2014 йилда вилоятда саноат соҳасида қиймати $154,4 млн. бўлган 550 инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Натижада 262 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, 12 минг иш ўрни яратилди. 2013-2014 йилларда узоқ туманларда хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадларида 4,85 минг ихтисослашган пунктлар очилди. Шунингдек, 2,5 минг янги кичик бизнес субъектлари ва 6,3 минг хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинди. Банклар томонидан деярли 14 минг тадбиркорлик субъектларига 600 млрд сўмлик кредитлар берилди. 702 субъектларга ер участкалари ажратилди.
Саноатда кичик бизнес субъектлари улуши 21%дан 28%га, вилоят ЯҲМ бўйича улуши 62,1% қадар ўсди. Тармоқда 69 минг янги иш жойи яратилиб, банд аҳолининг 78% ишга жойлаштирилди. Ўтган йили вилоятда жами 93 минг янги иш ўринлари ташкил этилди.
$1 = 2436,16 сўм