2014 йил якунлари бўйича нодавлат тармоғи Ўзбекистон ЯИМ ҳажмида 82,9% эгаллаб турибди

Дата: 11:59, 11-03-2015.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – 2014 йил якунлари бўйича нодавлат тармоғи Ўзбекистон ЯИМ ҳажмида 82,9%, давлат тармоғи эса 17,1% эгаллаб турибди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитасидан хабар беришларича, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда нодавлат тармоғининг улуши 93,2%, давлат тамоғининг ҳиссаси 6,8% тенг. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда деярли барча - 99,9% маҳсулотлар нодавлат тармоғига тўғри келмоқда.

Қурилиш ишлари соҳасида нодавлат тармоғи улуши 92,7%, транспортники 65,1%, алоқаники 98% ташкил қилди. Ўз навбатида, қолган улуш давлат тармоғига тўғри келади.

Шунингдек, нодавлат тармоғи чакана савдо, пулли хизматлар, ташқи савдо айланмаси соҳаларида ҳам етакчилик қилади. Уларнинг ҳиссалари навбати билан 99,8%, 84,8% ва 88,1% тенг.

Нодавлат тармоғига иқтисоидиётда бандларнинг 81,9%, давлат тармоғига эса 18,1% тўғри келмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: