2014 йил якунлари бўйича “O’ztemiryo’lyo’lovchi” автивлари ҳажми 5,8% кўпайди

Дата: 14:54, 15-06-2015.

Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ – 2014 йил якунлари бўйича “O’ztemiryo’lyo’lovchi” акционерлик жамияти активлари ҳажми 24,5 млрд сўмга кўпайиб, 445,6 млрд сўмни ташкил қилди. Бу 2013 йилдагига солиштирганда 5,8% кўп демакдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания маълумотларига кўра, корхона низом капитали олдинги даража – 51,3 млрд сўм ҳажмида қолди, заҳира капитали ҳажми 93,15 млрд сўмга қадар ўсди (+688,9 млн сўм).

Бундан ташқари, маҳсулот сотишдан тушган соф тушум миқдори 282 млрд сўмни, ялпи фойда эса 89,2 млрд сўмни ташкил этди.

$1 = 2541,65 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: