2014 йил якунлари бўйича ўзбек-россия суғурта компанияси соф фойдасини 2 бараварга кўпайтирди

Дата: 10:19, 19-06-2015.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – 2014 йил якунлари бўйича “Инго-Узбекистан” акционерлик жамиятининг соф фойдаси 2013 йилдагига солиштирганда (700,7 млн сўм) 2 бараварга кўпайиб 1,45 млрд сўмга етказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази сайтида эълон қилинган ҳисоботга асосланган ҳолда.

Ҳисоботга кўра, суғурта хизматларидан олинган соф фойда миқдори 8,2 млрд сўмни (+39,3%), ялпи фойда 2,45 млрд сўмни (+129%), тўғридан-тўғри суғурта ва биргаликда суғурталаш бўйича суғурта мукофотлари миқдори 13,14 млрд сўмни (+43,3%) ташкил қилди.

2014 йил декабрида компания қиймати 7,6 млрд сўмлик акциялар чиқарди, низом капитали миқдори ўзгармасдан қолди, 2015 йил бошига келиб активлар миқдори 17,4 млрд сўмни ташкил қилди (+23,7%), низом капиталининг рентабеллик кўрсаткичи 0,19, умумий тўлов қобилиятини қоплаш 2,5, мутлақ ликвидлмик 2,35 ташкил этди.

“Инго-Узбекистан” САЖ 2008 йил апрелда россиянинг “ИнВест-Полис” ширкати томонидан Standard Insurance Group суғурта компанияси таъсис капиталининг 76% сотиб олиш йўли билан ташкил этилган. 2012 йил августда “ИнВест-Полис” ўз улушини 90% қадар етказди.

$1 = 2546,22 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: