2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни қисқартирадими?

Дата: 11:23, 21-01-2015.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ - 2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни қисқартирадими? Маҳаллий 12news.uz нашри Давлат Статистика қўмитасининг Ўзбекистон машинасозлик корхоналари маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги маълумотларига асосланган ҳолда ана шу саволни ўртага қўйди.

Статистика муассасаси матбуот хизматининг хабарига кўра, 2014 йилда юк автомобиллари ишлаб чиқариш 8,9%, автобуслар чиқариш 7,13% кўпайган. 2013 йилнинг январ-декабр ойларига солиштирганда автомобил двигателлари ишлаб чиқариш ҳам 8,8% ошган.

Айни пайтда республика Статистика қўмитаси енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича маълумотларни маълум қилгани йўқ.

2014 йилги прогнозларга кўра, ишлаб чиқариш ҳажмлари йилига 250 минг автомобилгача ўсиши керак эди. 2013 йилда GM Uzbekistan 246641 автомобил чиқарган эди.

Маълумот ўрнида, бугунда GM Uzbekistan томонидан 9 автомобил ишлаб чиқарилмоқда. Булар Damas, Nexia, Matiz, Gentra, Spark, Kaptiva, Malibu, Cobalt, Orlando машиналаридир. Ўзбекистон Chevrolet Gentraни 2013 йил ноябрдан бошлаб, Chevrolet Orlandoни эса 2014 йил мартдан бошлаб ишлаб чиқармоқда, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: