2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда акциялар ва корпоратив облигациялар бозори айланмаси 35,8% ошди

Дата: 22:01, 20-01-2015.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – 2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистон акциялар ва корпоратив облигациялар бозори айланмаси 2013 йилнинг муқобил давридагига солиштирганда 35,8% (350 млрд сўм) ошди ва 1,3 трлн сўмни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат Хусусийлаштириш қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, битимларнинг аксар қисми бирламчи бозорда амалга оширилган. Бунинг сабаби йирик акционерлик холдинг компаниялари ташкил этилиши ва қатор давлат корхона ва муассасаларининг акционерлик жамиятларига айлантирилиши, улар томонидан таъсисчилар орасида акциялар чиқарилиши билан боғлиқ.

Бундан ташқари, иккиламчи бозорда жисмоний шахслар иштирокида амалга оширилган битимлар ҳажми 50,6 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилгидан 1,4 ошган. Бу, аҳолининг фонд бозоридаги иштироки анча фаоллашганидан далолат беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: