2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар сони деярли тенглашди

Дата: 17:46, 22-05-2015.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – 2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар сони деярли тенглашди. 2014 йилнинг 31 декабрига келиб мамлакатда 15221010 эркак ва 15401048 аёллар бўлган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар “Ўзбекистон аҳолиси” номи остида Countrymeters сайтида жойлаштирилган хужжатда келтирилади.

Хужжат муаллифлари баҳоларига кўра ўтган йил охирида Ўзбекистон аҳолиси сони 30622058 кишини ташкил этган. 2014 йилда аҳоли сони тахминан 285167 кишига ўсган. Хусусан, йил бошида мамлакатда 30336891 киши истиқомат қилган (йиллик ўсиш – 0,94 %).

Янгилик билан ўртоқлашиш: