2014 йил якунлари бўйича “Ўзбектелеком” соф фойдаси миқдорини 2,5 бараварга кўпайтирди

Дата: 16:52, 13-07-2015.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – 2014 йил якунлари бўйича энг йирик телекоммуникация оператори бўлган “Ўзбектелеком” АКнинг соф фойдаси миқдори ўтган йилдагига нисбатан 2,5 бараварга кўпайиб, 39,7 млрд. сўмга етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган йил якунлари бўйича телекоммуния хизматларидан тушган даромад 883,3 млрд сўмни ташкил этиб, 2013 йилдагига қараганда 19% кўпайди. Давомадларнинг катта қисмини халқаро алоқадан тушган маблағлар (48%), қолганини маҳаллий ва шаҳарлараро телефон алоқасидан (30%), бошқа алоқа хизматларидан (22%) тушган даромадлар ташкил қилди. Интернет ва мобил алоқадан олинган даромадларнинг ўсиш суръати навбати билан 82% ва 47 % ташкил қилди” – деб таъкидланади компания хабарида.

Аҳолига кўрсатилган алоқа хизматлари миқдои 197 млрд сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 125% етди.

Ўтган йили компаниянинг умумий харажатлари 825,2 млрд сўмга етди.

$1=2565,29 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: