2014 йил якунлари бўйича “Ўзсаноатқурилишбанк” низом жамғармасини деярли икки бараварга кўпайтирди
Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – 2014 йил якунлари бўйича “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг низом жамғармаси 93% кўпайиб, 613,9 млрд сўмни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банкдан хабар беришларича, “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг ялпи капитали йил якунлари бўйича 727,6 млрд сўмга қадар ўсди. Бу эса, 2013 йилдагига қараганда 69% кўпдир.
Ҳисобот даврида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг иқтисодиёт реал тармоғига киритган маблағлари 24% ошиб, 6 трлн. 151,2 млрд. сўмга етди. Шу жумладан, хорижий кредитлар ҳажми 29% ўсиб, 4 трлн. 758,2 млрд. сўмни ташкил этди.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ мамлакатнинг энг қадим банкларидан биридир. Унинг таркибига ҳозирда 44 филиал, 50 атрофида мини-банк, 58 омонат кассаси киради. Шунингдек, 146 тўлов қабул қилиш пунктлари, 96 халқаро пул ўтказиш пунктлари ҳам мавжуд.