2014 йил январ-декабрида Ўзбекистонда 288 корхона ва объектлар хусусийлаштирилди

Дата: 11:04, 17-03-2015.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – 2014 йил январ-декабрида Ўзбекистонда 288 корхона ва объектлар хусусийлаштирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хусусийлаштирилган корхоналарнинг кўпчилиги Тошкент (72), Наманган (39), Хоразм (29) ва Фарғона (23) вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистонга (21) тўғри келди. Хусусийлаштирилган давлат мулки таркибининг асосий қисмини маҳаллий ҳокимият органлари объектлари ташкил қилди (220). Давлат активларини сотиш ҳисобига келиб тушган маблағлар миқдори 88 млрд. сўмдан ошди”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматида.

Ҳудудий кесимда давлат активларини сотишдан олинган пул тушумларининг катта қисми Тошкент шаҳри (барча тушумларнинг 45%), Тошкент (28,8%), Бухоро (8,7%), Хоразм (3,3%) ва Наманган (1,8%) вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон (4,5%) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: