2014 йилда 1 млндан оз хитойлик оилавий жуфтликлар иккинчи бола кўриш учун ариза бердилар

Дата: 17:16, 12-01-2015.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – 2014 йилда 1 млндан оз хитойлик оилавий жуфтликлар иккинчи бола кўриш учун ариза бердилар.

“2014 йилда 1 млндан оз хитойлик оилавий жуфтликлар иккинчи бола кўриш учун ариза бердилар, бу прогноз қилинганидан ярим баравар камдир”, - деб иқтибос келтиради ТАСС ХХР Соғлиқни-сақлаш ва режали туғилиш давлат қўмитаси вакили сўзларидан.

ХХР ўтган йили ўзгартиш киритилган амалдаги қонунчилигига мувофиқ, эр-хотинлардан бири ота-онасининг ёлғиз ўғли бўлган бўлган оилавий жуфтликларга иккита бола кўришга рухсат берилади. Аммо, сўровларга кўра, шаҳар оилалари молиявий сабабларга кўра фақат битта бола кўришни афзал кўрадилар. Уларнинг фақат 60-65% иккинчи бола кўришни истайдилар холос; қишлоқ оилаларида ушбу кўрсаткич 90% ташкил қилади.

“Хитойда туғиилш пастлиги сабабли аҳолининг қариши жиддий муаммо бўлиб турибди. Ўтган йилги маълумотларга кўра, мамлакатда 60 ёшдан ошган кексалар сони 200 млндан ошган (аҳоли 14,9%). 2025 йилга бориб ушбу кўрсаткич 300 млндан ошиши кутилмоқда. Баъзи экспертлар агар сиёсат ўзгармаса 2050 йилга бориб аҳоли ўсиши 4% тушиб қолишини, бу эса мамлакат ривожида акс этишини тахмин қилмоқдалар”, - дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Хитойда иккинчи бола кўрмоқчи бўлган оилалар ҳокимиятга ёзма ариза билан мурожаат қилишлари зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: