2014 йилда Андижон вилоятида намунали лойиҳалар бўйича 977 уйлар қурилди

Дата: 22:40, 07-10-2014.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Жорий йилда Андижон вилоятидаги 31 янги қишлоқ массивларида намунали лойиҳалар бўйича 977 уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги уйларга табиий газ, электроэнергия, ичимлик суви ўтказилган, ички йўллар солинган, савдо ва маиший хизмат пунктлари, спорт мажмуалари қурилган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан намунали лойиҳалар бўйича уйлар қуриш учун 6 сотих ер ажратилади. Уйда автомобиль кириши учун алоҳида жой бўлиб, унинг туриши учун ҳам ер ажратилган.

2013-2015 йилларда Андижон вилоятини Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида йил бошидан бери умумий қиймати 253 млрд сўмлик 2,815 лойиҳа амалга оширилди, 24 минг янги иш ўринлари яратилди.

$1 = 2371,45 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: