2014 йилда “Асака” банки Ўзбекистоннинг энг йирик лизинг берувчисига айланди

Дата: 09:37, 06-02-2015.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – 2014 йилда “Асака” банки Ўзбекистоннинг энг йирик лизинг берувчисига айланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2014 йил якунлари бўйича “Асака” банки лизинг операцияларига хизмат кўрсатишга 79,4 млрд. сўм маблағ ажратди. Солиштириш учун “Ипотека банк” ушбу мақсадларга 26,7 млрд. сўм, Халқ банки – 22,3 млрд. сўм, “Ҳамкорбанк” – 16,4 млрд. сўм ва KDB Bank Uzbekistan – 14,69 млрд. сўм сарфлаган.

Лизинг берувчилар 2014 йилда жами умумий қиймати 826,2 млрд. сўмдан ошиқ бўлган 4,848 минг шартнома имзолаганлар. Лизинг операциялари ялпи портфели 2,139 трлн. сўмга тенг бўлиб, 2013 йилдагидан 30% кўпайган.

$1 = 2442,13 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: