2014 йилда GM Uzbekistan 55 мингдан ошиқ енгил автомобиллар экспорт қилди

Дата: 10:58, 10-02-2015.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – “Ўзавтосаноат” акционерлик компанияси 2014 йилдаги фаолияти якунларини сарҳисоб қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган йилда GM Uzbekistan 55 мингдан ошиқ енгил автомобиллар экспорт қилди. Бундан ташқари, автомобиль саноатининг 16 корхонаси ташқи бозорларга бутловчи қисмлар етказиб бердилар. Ўзбек автомобиллари ўтган йили Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Украина, Беларусия, шунингдек, Индонезия, Бразилия, Турция ва Жанубий Кореяга етказиб берилди”, – деб таъкидлашди “Ўзавтосаноат” АК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: