2014 йилда “Матбуот тарқатувчи” ОАЖ соф фойдасини 44% оширди

Дата: 12:11, 15-06-2015.

Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ – 2014 йилда “Матбуот тарқатувчи” очик акционерлик жамияти (ОАЖ) 1,77 млрд сўм миқдорда соф фойда олиб, унинг ҳажмини 2013 йилдагига солиштирганда 44% оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания молиявий ҳисоботига кўра, хизматлардан тушган соф тушум ҳажми 66,46 млрд сўмни (+4,1%), ялпи фойда миқдори 13,29 трлн сўмни ташкил этди (+6,6%).

2014 йилда компания низом капитали 3 млрд сўмдан 4 млрд сўмгача оширилди. Корхона активлари миқдори йил охирига келиб 34,8 млрд сўмни ташкил этди.

Низом капиталининг рентабеллик коэффициенти 0,51, умумий тўлов қобилиятини қоплаш кўрсаткичи 18,91, мутлақ ликвидлик кўрсаткичи 13,6 ташкил қилди. Жалб қилинган ва ўз маблағлар мутаносиблиги 3,73 тенг бўлди.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг тўртинчи чораги якунлари бўйича компания акционерларга умумий қиймати 435,38 млн сўмлик дивидендлар тўлаб берди. Бу номиналига 10,9% ёки йил ҳисобида 43,6% ташкил қилади.

$1 = 2541,65 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: