2014 йилда Наманган вилоятининг ЯҲМ ўсиши 10,3% ташкил қилди

Дата: 20:09, 02-02-2015.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – 2014 йилда Наманган вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) ўсиши 2013 йилдаги муқобил давридагига солиштирганда 10,3% ташкил қилди. Ушбу маълумотлар вилоят активларнинг вилоят ҳокими (маъмурият раҳбари – ЎзТАГ) Баҳодир Юсупов томонидан олиб борилган ҳисобот йиғилиши давомида эълон қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вилоят ҳокимиятидан хабар қилишларича, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари 12,5%, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 8,5%, капитал киритмалар миқдори 34,3%, қурилиш ишлари ҳажми 11% кўпайган.

Бундан ташқари, 2014 йилда деярли 1,6 трлн. сўм инвестициялар ўзлаштирилди (+4,3%), фақат қурилиш-монтаж ишларига 928,3 млрд сўм сарфланди. Вилоятга 18 ҳудудий дастурлар доирасида $16,5 млн. тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди.

Вилоятнинг экспорти $112 млнга, маҳсулотлар сотилаётган мамлакатлар сони 67 етди. Вилоятдаги экспорт қилувчи корхоналар сони 39 ўсиб, 148 етди.

Янги ишлаб чиқаришлар ташкил қилиш баробарида амалдагиларини модернизация қилиш ишлари амалга оширилди. Бунинг учун 180 корхоналарда 87,6 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилди. 4 мингдан ошиқ янги иш жойлари очилди. Вилоятдаги кичик бизнес субъеклари сони 15 мингдан ошди. Уларнинг 10 минг атрофидаси кейинги 5 йилда ташкил этилган.

$1 = 2436,16 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: