2014 йилда “Навоий машинасозлик заводи” локализация дастури бўйича 15,73 млрд сўмлик маҳсулот чиқарди
Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – 2014 йилда “Навоий машинасозлик заводи” (НМЗ) локализация дастури бўйича 15 турдаги эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариб, ускуналар таъмири бўйича 15,73 млрд сўмлик хизматлар кўрсатди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Горняк” газетаси маълумотларига кўра, йиллик режа 0,4% ошиғи билан бажарилган.
2015 йилда локализация дастури доирасида НМЗ 23,24 млрд сўмлик ишлаб бажариб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сонини 31 етказишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, жорий йил охирига қадар “Сурхон озик-овкат” акционерлик жамиятига пата ёғини сиқиш бўйича 6 станок етказиб бериш режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмаси ишлаб чиқариш режасини 101,6% бажарди, ишлаб чиқариш ўсиши 141,7 млрд сўмни ташкил этди. Локализация дастури бўйича 26 амалга ошириб, умумий қиймати 91,842 млрд сўмлик маҳсулот чиқарилди.
$1 = 2512,73 сўм