2014 йилда НТМК 353 млрд сўм миқдорда фойда олди
Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – 2014 йилда Навоий тоғ-металлургия комбинати (НТМК) 353 млрд сўм миқдорда фойда олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Комбинат матбуот маркази маълумотларига кўра, ўтган йили навоийлик металлурглар маҳсулот қийматини 286,2 млрд сўмга пасайтиришга эришдилар, бу эса прогноздагидан 3,2% ошиқ.
Корхона қурувчилари Қизилқум фосфорит комплексининг икки куйдириш цехини, Зарафшон (40-хонадонли уй), Учқудуқ (икки кўп хонадонли уй) ва Зармитан (тўртта 16-хонадонли уй) шаҳарларида уйлар қурилишини, “Шимолий Конимех” рудниги қурилишини якунладилар. Зарафшон қурилиш бошқарамасини техник қайта жиҳозлаш ҳам амалга оширилди. Бунга 8,15 млрд сўм йўналтирилди.
Эслатиб ўтамизки, НТМК Ўзбекистондаги асосий олтин ишлаб чиқарувчи ва уран қазиб олувчидир. Комбинатнинг ишлаб чиқариш комплекслари навоийдаги тўрт металлургия заводини ўз ичига олади. Улар Навоий (ТМЗ-1), Зарафшон (ТМЗ-2), Учқудуқ (ТМЗ-3) ва Зармитанда (ТМЗ-4) жойлашган.