2014 йилда Қорақалпоғистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси сув қонунчилигини бузганлик учун 236 шахсни 18,6 млн сўмга жазолади
Нукус. 23 апрел. ЎзТАГ – 2014 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси сув қонунчилигини бузганлик учун 236 шахсни 18,6 млн сўмга жазолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Сувни давлат томонидан ҳисоблаш, сув ресурсларини қўриқлаш, ер ости сувлари бўйича маъмурий чоралар кўрилди. Миллий сув қонунчилигининг бошқа моддалари бўйича ҳам қоидабузарлар маъмурий жавобгарликка тортилди”, – деб хабар қилди қўмита сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Мийербек Сейтов “Қорақалпоғистон хабарлари” газетасига интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, қоидабузилишлар умумий сонининг 58таси лавозимдаги шахсларга тўғри келган. Бугунга келиб жарималарнинг 97,3% ундирилди.
Шунингдек, 2014 йилда давлат қўмитаси томонидан 29 хўжалик субъектлари текширилган. Сув ресурсларидан фойдаланишда бузилишларга йўл қўйганлик учун 26 актлар тузилиб, 20 тақдимномалар берилган, улардан 2таси бажарилган.