2014 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 1,6% қисқарди

Дата: 14:56, 15-06-2015.

Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ – 2014 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 2014 йил охири ва 2015 йил бошидаги муракаб вазият туфайли 1,6% қисқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевга асосланган ҳолда.

“Россия статистикаси маълумотларига кўра, 2014 йилда иккитомонлама товар айланмаси 1,6% ёки $4 млрдга қадар қисқарган. Шунга қарамасдан Ўзбекистон мамлакатнинг МДҲдаги тўртинчи энг йирик савдо ҳамкори, Россия Федерацияси эса Ўзбекистоннинг биринчи йирик савдо ҳамкори бўлди. Россияга ўзбек ташқи савдосининг 21,8% тўғри келмоқда”, – деб таъкидлади В.Тюрденев.

Ўзбек томони маълумотларига кўра, 2014 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси $6,1 млрдга етган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: