2014 йилда Тошкентдаги даволаш-профилактика муассасаларида 2,14 млндан ошиқ беморлар кўрикдан ўтказилди

Дата: 16:24, 24-12-2014.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – 2014 йилда Тошкентдаги даволаш-профилактика муассасаларида 2 140 700 бемор кўрикдан ўтказилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент ҳокимиятидан хабар қилишларча, текширувдан ўтганларнинг 643,2 минги туғиш ёшидаги аёллар бўлиб, уларнинг 95,5% соғломлашди, кўрикдан ўтганларнинг қолган 664,6 минги болалардир (шундан 97,2% соғломлашди).

Жами пойтахт соғлиқни-сақлаш тизимида 184 объект мавжуд бўлиб, тизимда 8,1 минг жойлик 41 стационар, бир сменада 30,16 минг кишига хизмат кўрсатувчи 123 амбулатория-поликлиника муассасалари бор. Шунингдек, пойтахтда 60 оилавий поликлиника, 11 марказий кўппрофилли поликлиника, 12 стоматологик поликлиника, 21 диспансер, 7 тиббий марказ ва 1 талабалар поликлиникаси мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: