2014 йилда Тошкентнинг ЯҲМ ҳажми 9% ўсди

Дата: 15:26, 23-01-2015.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – 2014 йилда Тошкентнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) ҳажми 9% ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Пойтахтнинг мамлакат ЯИМдаги улуши 14,7% етди. Шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш доирасида бу ерда 3,27 минг инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Натижада 25 мингдан ошиқ янги иш ўринлари яратилди. Умуман, саноат ишлаб чиқариши ўсиши 15,8% ташкил қилди”, – деб таъкидлади ЎзТАГ мухбирига Тошкент Иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи Саидали Насриддинов.

Жорий йилда ЯҲМ ҳажмини 10,7% ошириш режалаштирлмоқда. Бунинг учун қиймати $676,5 млн бўлган 1,21 минг лойиҳаларни амалга ошириб, 28 минг иш жойлари ташкил қилинади. Кичик бизнеснинг ЯҲМдаги улуши 58% етади. Айни пайтда кичик бизнеснинг саноат ва қурилишдаги улуши 66%, савдодаги улуши 57%, хизматлардаги улуши 52% етади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: