2014 йилда “UZ” ҳудудидаги доменлар сони 11% кўпайди

Дата: 13:27, 08-01-2015.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – 2014 йил декабри охирига келиб Ўзбекистонда рўйхатга олинган доменлар сони 19,186 мингтани ташкил қилиб, ўтган йилнинг муқобил давридагига (17,24 минг) қараганда 11% кўпайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Статистика маълумотларига кўра, энг кўп домен номлари ўтган йилнинг декабрида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, уларнинг сони 708 ташкил этди. Кейинги ўринда 2014 йилнинг май ойи бўлиб, ўшанда 699 янги домен номи қайд этилган эди.

Бир куннинг ичида энг кўп домен номи рўйхатга олинган кун эса 2014 йил 24 ноябри бўлди. Шу куни 106 янги домен қайд этилди. Қизиғи, уларнинг барчаси “Arsenal D” компанияси томонидан рўйхатга олинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: