2014 йилда “ЎзҚҚЎЧМК” амалдаги нархларда 50 млрд. сўмлик атрофида маҳсулот ишлаб чиқарди

Дата: 15:17, 03-02-2015.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати (“ЎзҚҚЎЧМК” АЖ) амалдаги нархларда 48 млрд 461,7 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Бу, 2013 йилдагига қараганда 3,5% кўпдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Комбинатдан хабар қилишларича, экспорт бўйича режалар 83% бажарилган бўлиб, бунга қатор сабаблар бор. Улар орасида жаҳон бозорида молибден маҳсулотларига бўлган талаб ва нархларнинг килограммига $37дан $23,25гача (-37,2%), вольфрам маҳсулотлари нархларининг килограммига $47дан $34,5гача (-26,6%) кескин тушиб кетиши кўрсатилмоқда.

2014 йилда комбинатда икки локализация лойиҳалари бўйича 426,9 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилги прогноз кўрсаткичдан 83,4% ошиқ. “Юқори ҳароратли керамик буюмлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида комбинат маабағлари ҳисобига $202 минглик инвестициялар ўзлаштирилди.

Бундан ташқари, 33 янги иш ўринлар яратилди ва 106 коллеж битирувчилари ишга жойланди.

Маҳсулот таннархини тушириш тадбирлари ҳисобига харажатлар 6 млрд. 187,6 млн. сўмга ёки 11,5% қисқартирилди. Шунингдек, 25,97 минг кубометр табиий газ, 652,7 минг кВт/с электр қуввати ва 2,8 минг Гкал. иссиқлик энергияси тежалди.

Халқаро Саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида тузилган шартномалар доирасида 18 млрд. 882,1 млн. сўмлик маҳсулотлар сотиб олинди.

$1 = 2442,13 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: