2014 йилда “Ўзавтосаноат” 130,9 млрд сўмлик локализациялашган маҳсулот ишлаб чиқаради

Дата: 09:31, 22-04-2014.

Тошкент. 22 апрель. ЎзТАГ – 2014 йилда “Ўзавтосаноат” давлат акционерлик компанияси корхоналарида Локализация дастури бўйича 14 лойиҳа доирасида 130,9 млрд сўмлик локализациялашган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан тушунтиришларича, 2013 йилда 51 лойиҳа бўйича умумий қиймати 6,864 трлн сўм бўлган локализациялашган маҳсулот ишлаб чиқарилган (прогноз - 6,213 трлн сўм бўлган).
Умумий қиймати 6,994 трлн сўм бўлган маҳсулот реализация қилинган бўлиб, шундан экспорт $677,3 млнни ташкил этган.
Локализация лойиҳалари доирасида ўтган йили кўплаб янги иш ўринлари ҳам яратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: